Хусусий авиация VIP-мижозлар учун яратилган. Бу фақат ҳашамдорлик ва қулайликларгагина эмас, балки мақсадга тез ва соз эришишга, натижаларнинг мувваффақиятли бўлишига, доимий такомиллашув изланишида бўлган олий тоифадаги шахсларга мўлжалланган бозор сегментидир. Хусусий парвозлар кундалик эҳтиёжга айланиб бормоқда, чунки саёҳатчилар билишадики, ўйин қоидалари уларнинг ўзлари томонидан ўрнатилади, бутун дунё эса ана шу қоидаларга мослашади.

AVIAV TM (Cofrance SARL) хусусий авиация халқаро маркази VIP-мижозлар билан 2007 йилдан бери ишлаб келмоқда. Биз юз фоиз эркинлик ва мустақилликка асосланган Сизнинг бош тамойилингизни яхши биламиз. Биз билан ҳамкорлик қилар экансиз, таклиф этилган нарсалар ичидан кераклигини танлаб ўтирмайсиз, балки ўз таклифларингизни бизга қолдирасиз ва биз уларни бажарамиз.

Самолётга тезкор буюртма

Хусусий рейсда амалга оширладиган парвоз керакми? Уни AVIAV TM га тайинланг! Қуйидаги маълумотларни маълум қилинг:

  • йўналиш,
  • саёҳатчилар сони,
  • жўнаш санаси ва вақти,
  • қайтиш санаси ва вақти,
  • самолёта модели,
  • салоннинг ранги,
  • бортдаги қулайлик,
  • ортиладиган юкнинг таҳминий оғирлиги ва хоссалари.

Истакларингиз баён этилган буюртмани сайтда қолдиришингиз ёки менежеримизга мурожаат этишингиз мумкин. “Алоқалар” бўлимида ўз мамлакатингизнинг тўғридан-тўғри рақамини топинг ва компаниямизнинг вакили билан она тилингизда мулоқот қилинг.

Барча ҳаётий ҳодисалар учун джетлар

Биз хусусий самолётларни Сизнинг мақсадларингизга мослаб тақдим этамиз. Мижознинг истагига кўра салонни парвознинг мавзуига мувофиқ:

  • ишчанлик рейси,
  • ходимларнинг хизмат сафари,
  • бизнес-кенгаш,
  • тўй тантаналари,
  • оилавий саёҳат,
  • булутлар узра байрам.

Парвоз вақтида ланч ёки обрўли ресторандан кечки таом берилади. Дунёнинг исталган миллий ошхоналари хизматингизда, сиз фақат менюни белгилаб, эксклюзив ичимликларни танласангиз бас. Дастурхон ҳашамдор безатилади, жонли гуллар уфор таратади, севган мусиқангиз янграб туради – Сиз эса ҳузур-ҳаловатда парвоз жараёнида мириқиб дам оласиз.

Сизни аэропортгача дабдабали лимузин ёки қулай бинес-класс автомобили элтиб қўяди. Мижозларимиз сафарнинг барча ташкилий ишларини AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси ўз зиммасига оладиган “бошидан охиригача” ҳамроҳ бўлиш  усулини танлашади. Сиз жомадонингизни ким кўтариб юришини, ёки етиб келганингиздан кейин аэропортдан ким кутиб олишини ўйлаб ҳам ўтирмайсиз. Қачан, қаерда ва кимлар билан бўлишингиз кераклигини айтсангиз кифоя, қолган барча ишлари биз бажарамиз!

Нима сабабдан VIP-мижозлар хусусий авиацияни танлашади

  1. Хусусий самолётлар расмий авиакомпанияларга боғлиқ бўлмаган ҳолда парвоз қилади, уларни ҳамиша олдин ўтказиб юборилади.
  2. Мижозлар чипта сотиб олишга вақт сарфлаб ўтирмайди, барча пассажирлар учун ижарага олиш жараёни 20 дақиқадан ортиқ эмас.
  3. Аэропортдаги расмиятчиликлар минимал даражада: кўздан кечириш фақат беш дақиқа вақт олади.
  4. Йўловчилар учун алоҳида VIP-зал кўзда тутилган: юмшоққина диван, бир финжон роҳатижон кофе – ана энди бортга марҳамат!
  5. Самолётгачяа хусусий автомобиль элтиб қўяди.
  6. Юкларингизни ўраб боғлаш ва жойлаштириш борасида Кофранс САРЛ томонидан тайин этилган хушмуомала кузатиб борувчи ходим қайғуради.
  7. Сиз бортга истаган нарсангизни олиб чиқишингиз мумкин: шампан виноси, бриллиантлар, кислород баллони, суюкли пуделингизни, абрикос дарахтини, – бизнинг мижозларимиз учун чекловлар мавжуд эмас.
  8. Бортда эса истаган нарсангиз муҳайё: ётоқхона, ваннахона, улкан экран, интернетга чиқиладиган душхона, очиқ самога чиқиш учун люк… Энг муҳими AVIAV TM менежерига парвоз кўнгилдагидек ўтиши учун сизга нималар зарурлигини айтсангиз бас.
  9. Парвозда нафақат стюардесса, балки энага, иш дастёри, гувернер, шифокор, гид, коуч Сизга ҳамроҳлик қилиши мумкин – сиз лозим топган мутахассисни тақдим этамиз.
  10. Мижоз истаса, бутун саёҳат давомида уни шахсий соқчи қўриқлаб боради.
  11. Сизни борган жойингиздаги аэропортда кутиб олишади ва бир зумда танлаган меҳмонхонангизга ёки хусусий уйга элтиб қўйишади.
  12. Мижознинг хоҳишига кўра Cofrance SARL турар-жойни ижарага олиш ёки меҳмонхонада жой банк қилиб қўйиш масалаларида ҳам ёрдам беради. Борган жойингизда консьерж-сервис тақдим этилади, дам олиш ва иш фаолиятига оид тадбирлар ташкил этилади.

Ҳар қандай рейс қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилишини тақазо этади:

– визалар,

– тиббий суғурта,

– болалар учун паспорт,

– божхона декларациялари,

– ҳайвонлар учун маълумотнома,

– қимматликлар учун сертификатлар,

– рейс учун рухсат ва

– бошқа ҳужжатлар.

AVIAV TM (Cofrance SARL) юристлари барча мушкулликларни ўз зммасига олади, мижозлар қоғозбозлик билан бош қотириб ўтирмайди.

Бюджетли рейслар

Аксарият ҳолатларда мижозлар хусусий самолётларни фақат учиб бориш учун ижарага оладилар. Ҳаво кемаси – муаян манзилга етиб олиш воситаси, дейишади улар. AVIAV TM Компания хусусий рейсларнинг бюджетли турларини, шу жумладан Empty Legs тизими орқали тақдим этишга тайёр.

Кераксиз қўшимча хизматларни чиқариб ташлаш, салоннинг оддий жиҳозланишини танлаш ва бир неча соатлик парвоз мобайнида хотиржам дам олиш қийин эмас. Бундай хизмат тури қисқа йўналишли сафарлар учун, ходимларни хизмат сафарига жўнатиш учун, ёки маблағларини оқилона тежаси истагидаги кишилар учун жуда мос келади. Биз мижозларнинг ташқишларини жуда яхши тушунамиз!

Парвозлар хавфсизлиги

Самолётнинг ҳар бир йўловчисини биринчи навбатда хавфсизлик масалалари қизиқтиради. AVIAV TM (Cofrance SARL) 5 йилдан бери парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича етакчилик қилиб келаётган Wyvern Ltd. халқаро ташкилотининг аъзоси бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари 6 йилдан буён ARGUS International орқали биз бир неча поғонали аудит текширувидан ўтиб турибмиз, бу эса мижозларимизнинг ишончи ошишига, бизга такрор ва такрор мурожаат қилишларига сабаб бўлмоқда.

Миллатлараро  Avinode  чартер тармоғи  – бизнинг доимий шерикларимиздан яна бири. Бу ташкилот парвозларнинг ҳуқуқий меёрларга мослигини синчиклаб ўрганади. Компаниямизнинг обрўйини, шунингдек, EBAA (European Business Aviation Association) ва NBAA (National Business Aviation Association) халқаро парвоз ассоциацияларига аъзолигимиз кўтариб, компанияни жаҳон бозоридаги етакчилар қаторида тутиб турибди.

Ҳар бир самолёт парвоздан олдин синчиклаб текширувдан ўтказилади. Джетларнинг хусусий мулкдорлари улар бенуқсон ҳолатда бўлиши тўғрисида ҳамиша қайғуриб турадилар. Учувчилар таркиби ҳар йили ўз малакасини тасдиқдан ўтказади. 12 йиллик фаолиятимиз давомида бизнинг самолётларимиз, жиддий нохушликлар у ёқда турсин, бирон марта ҳам мажбурий қўниш усулидан фойдаланмади.

AVIAV TM (Cofrance SARL) рақамларда

  • 2007 йилдан буён фаолият кўрсатмоқдамиз.
  • 117 мамлакатда ваколатхоналаримиз бор.
  • 34 тилда сўзлаша оламиз.
  • 150 минг самолётдан иборат базага эгамиз.
  • Дунёнинг 6 қитъасида иш олиб борамиз.
  • 2017 йил бизнес-рейслари бўйича пешқадамликни қўлга киритганмиз.
  • Биз билан суткасига 24 соат алоқа боғлаш мумкин.
  • Дунёдаги 719 аэропорт билан ҳамкорлик қиламиз.

Саволлар борми? Ҳозироқ беришингиз мумкин!

Хусусий самолёт керакми? Зудлик билан буюртма бериг!